Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Ў. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган 5 890 қути “Esse Change” ва 1 000 қути “Vello Polar Mint” номли тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Х.га 155 млн сўм ва 7 500 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Чегара” маҳалласи ҳудудида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Н., Ш.Ж. ва И.У. хорижда ишлаб чиқарилган 1 200 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини фуқаро А.А.га 54 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 1 790 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!