Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган шоввоз бола қўлга олинди

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган шоввоз бола қўлга олинди


——
Қашқадарё вилоятида яшовчи (аёл) Х.М. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 1 млн.га яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи М.М. жабрланувчи аёл Х.М.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг 1 млн.га яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
———
⚖️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!