Термиз шаҳрида чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 22 июнь куни Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда.
16 минг 900 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқаётган шахс қўлга олинди
“Термиз аэропорти” чегара божхона постига хорижга учиш учун кириб келган фуқаро Г.Б. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Ўзбекистонда биринчи шатакли кема қурилди
Кема қарийб 11 ойда қуриб битказилган. Коррозия сувдаги кема қобиғини емирмаслиги учун махсус буёқ ишлатилган.
Термизлик тадбиркор банкдан кредит олиб, «ақлли бекат»лар қурди
Термизлик тадбиркор Алимжон Сапаров ўз шаҳрида жамоатчилик транспорти учун инновацион бекатлар қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақида Автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Термизда афғонистонликлар учун қулайлик яратилади
Айни вақтда Афғонистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи давомида Термизда Афғонистон консулхонасини очишга келишиб олинди.
9 ой бир аёлнинг уйини ўмарган жиноятчи қўлга тушди
Термиз туманидаги Мангузар маҳалласида яшовчи тадбиркор Р.Рашидованинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ўтган йил ноябрь ойидан жорий йил июль ойига қадар ўғирлик содир этиб келган.
Термизда «Ақлли бекат» фойдаланишга топширилди
Ўзбекистонда илк бор нишонланаётган Ёшлар куни муносабати билан республиканинг энг ёш вазирлиги — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Термиз шаҳрининг ёш тадбиркорлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти марказида инновацион жамоат транспорт бекатлари фойдаланишга топширилди.