Сурияда ўрмонга қасддан ўт қўйган 24 киши қатл этилди. 11 киши бир умрга қамалди

Сурияда ўрмонга қасддан ўт қўйган 24 киши қатл этилди. 11 киши бир умрга қамалди

Сурияда 2020 йилда ўрмон қасддан ўт қўйгани учун 24 киши қатл қилинди. Бу ҳақда BBC 22 октябрь, жума куни Сурия Aдлия вазирлигига таяниб хабар берди.

Қатл қилинганлар "одамларнинг ҳаётига зомин бўлишга ва давлат инфратузилмасига, давлат ва хусусий мулкига ёнувчан материаллардан фойдаланган ҳолда зарар етказишга олиб келган террорчилик ҳаракатларини содир этган жиноятчилар", - дейилади Aдлия вазирлиги хабарида.

Бундан ташқари, яна 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Яна тўққиз киши, шу жумладан бешта вояга етмаган шахсга 10 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!