Шифокор антисептикларнинг ўқувчиларга хавфидан огоҳлантирди

Шифокор антисептикларнинг ўқувчиларга хавфидан огоҳлантирди

Антисептикларни тез-тез ишлатиш қўлларнинг қуриб қолишига олиб келади.

Бу ҳақда иммунолог-аллерголог Андрей Продеус «Sputnik» радиоси билан суҳбатда айтиб ўтган, деб хабар бермоқда "hidoyat.uz".

Унинг сўзларига кўра, бола қанча ёш бўлса, унинг териси шунча таъсирчан бўлади.

«Катта синф ўқувчиларининг териси катталарники билан деярли бир хилдир. Беш ёшгача болаларнинг териси эса анча таъсирчан ҳисобланади. Санитайзерлардан фойдаланганда тери намлигини йўқотиб, қуриб қолади. Биринчи синф ўқувчиларида ҳам худди шундай. Баъзи болаларнинг териси меъёрда бўлади. Чунки болалар ҳар хил улғайишади», — дея изоҳлайди эксперт.

Болалар ва катталар учун умумий тавсияларга кўра, ҳар 15 дақиқада антисептиклардан фойдаланмаслик керак, дейди Продеус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!