Россия ва Ўзбекистон сиёсий идоралари маслаҳат учрашуви ўтказди

Россия ва Ўзбекистон сиёсий идоралари маслаҳат учрашуви ўтказди

2024 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Аввал эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ҳамда минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириши қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.\


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!