Россия АҚШ Қора денгизда провокация қиляпти деб ҳисобламоқда

Россия АҚШ Қора денгизда провокация қиляпти деб ҳисобламоқда

Россия мудофаа вазири Белоусов Бош штабга АҚШнинг Қора денгиздаги провокацияларига тезкор жавоб бериш бўйича таклифлар киритишни топширди. Бу ҳақида Russia Today нашри хабар бермоқда.

Департаментнинг таъкидлашича, Россия нишонларига ҳужум қилиш учун Украина Қуролли Кучларининг ғарбий юқори аниқликдаги қуролларини разведка қилиш ва нишонга олиш билан шуғулланувчи АҚШ стратегик учувчисиз учоқларининг минтақада парвозлари интенсивлиги ошди.

Қайд этилганидек, бундай маълумотлар АҚШ ва НАТО давлатларининг Украинадаги можарода Киев томонида иштироки кучайиб бораётганидан далолат беради, дейилади нашр берган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!