Доллар иккинчи даржали фонга тушяптими?

Доллар иккинчи даржали фонга тушяптими?

Россия ва Хитой, дунёнинг шарқий ва жанубий мамлакатларига халқаро тўлов воситаси сифатида "The Unit" янги пул бирлигини таклиф қилмоқда, дея хабар беради RMF FM.

У асосан олтин захиралари билан таъминланиши кутилмоқда. Мақолада қайд этилишича, Хитой ҳозирда доллардан воз кечиш, Америка облигацияларидан халос бўлиш ва олтин заҳираларини тўплаш режасини изчил амалга оширмоқда.

Долларга рақобатбардош бўлиши мумкин кутилаётган "The Unit" янги пул бирлигнинг чиқарилиши ҳозирча фақат Россияда муҳокама қилинмоқда. Агар хабарлар ишончли бўлса, тафсилотлар кузда, Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммити вақтда маълум бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!