Саудия Арабистони парламенти делегацияси Ўзбекистонга келди

Саудия Арабистони парламенти делегацияси Ўзбекистонга келди

Саудия Арабистони шўро кенгаши “Саудия — Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги парламент делегацияси 30 июнь куни Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев кутиб олди.

Саудия Арабистони парламенти делегацияси Ўзбекистонга келди

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Ташриф давомида Саудия Арабистони парламенти делегациясининг Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан учрашувлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳрининг тарихий ва меъморий обидаларига ташрифи режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!