Германиядан қурол экспорти йилнинг биринчи ярмида 30 фоизга ошди

Германиядан қурол экспорти йилнинг биринчи ярмида 30 фоизга ошди

2024 йилнинг биринчи ярмида Германиядан қурол экспорти ҳажми сезиларли даражада ошди, шу жумладан Украинага доимий етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда.

Бу ҳақда DPA агентлиги Германия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Ҳисоботга кўра, 1 январдан 18 июнгача федерал ҳукумат камида 7,48 миллиард евролик ҳарбий экспортга рухсат берган, унинг учдан икки қисми (65 фоиз ёки 4,88 миллиард евро) Украинага йўналтирилган.

2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан бу кўрсаткичнинг ўсиши 30 фоиздан ортиқни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!