Хитой раҳбари ҳам Марказий Осиёга сафар қилади

Хитой раҳбари ҳам Марказий Осиёга сафар қилади

Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам Марказий Осиёга сафар қилмоқда. У 2—6 июль кунлари Остонага ташриф буюради ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади, деб хабар беради «ТАСС».

«Хитой раиси Си Цзиньпин 2-6 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади ҳамда Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикасига давлат ташрифини амалга оширади», — дейилади агентлик хабарида. Хитой ҳукумати баёноти.

Си Цзиньпин ушбу давлатлар раҳбарлари таклифига биноан Қозоғистон ва Тожикистонга ташриф буюради.

ШҲТ саммити 4 июль куни Остонада бўлиб ўтади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш ва Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф ҳам Қозоғистонга учиб келишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!