Рэшфорд «ПСЖ» юлдузига айланиши мумкин

Рэшфорд «ПСЖ» юлдузига айланиши мумкин

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. "Todofichajes" саҳифаларида хабар берилганидек, парижликлар англиялик футболчини Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Рэшфорднинг ўзи ҳам «Манчестер Юнайтед»даги омадсиз мавсумдан сўнг янги клубга ўтиш ҳақида ўйлаётганди. Маркус Мбаппе билан хайрлашганидан сўнг «ПСЖ» ҳужумининг янги юлдузига айланиши мумкин.

26 ёшли инглиз футболчиси 2016 йилдан буён «қизил иблислар» сафида тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Рэшфорднинг трансфер нархи 60 миллион евро.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!