Германия билан нейропедагогика ва психология соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

Германия билан нейропедагогика ва психология соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

Германиянинг Эберсберг шаҳри (Бавария федерал штати) ёшларини ҳимоя қилиш қўмитаси федерал судяси Барбара Лемер ва фаол ватандошимиз, "Бахтли оила" лойиҳаси ташаббускори Ҳабиба Ҳамдамова амалий сафар билан Ўзбекистонда бўлди, "Дунё" АА мухбири.

Ташриф таълим, болаларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш соҳаларида профессионал ва дўстона тажриба ҳамда ғоялар алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Барбара Лемер оилавий психотерапевт, болалар таълими психологи, Германиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича давлат тизимида кўп йиллик тажрибага эга,. Шунингдек, у Германиянинг мактабгача таълим муассасалари ва интеграциялашган меҳрибонлик уйларини назорат қилиш бўйича юқори ҳокимият органларида раҳбарлик лавозимида ишлайди. IFW назорати бўйича халқаро малакага эга.

Ташриф давомида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат тизимидаги жорий ислоҳотлар, ўзбек оилаларидаги тизимли муносабатлар ва қадриятлар, ногирон болаларни эрта босқичларда ташхислаш ва реабилитация қилишдаги қийинчиликлар, шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантиришга доир давлат сиёсатининг хусусиятлари муҳокама қилинди.

Германия вакиллари ташриф давомида Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган 396-сонли боғча фаолияти билан танишдилар. Мутахассислар юқоридаги йўналишлар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва Ўзбекистонда маҳаллий ўқитувчилар ва психологлар учун семинарлар ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ташриф давомида 100 дан ортиқ ўқитувчилар, психологлар, шифокорлар, оналар ва педагоглар иштирокида "Бахт концепцияси" мавзусида семинар ташкил этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!