БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги — УзА хабар бермоқда.

1 июль куни Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.

Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Ташриф давомида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўради, икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!