Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд оқшомида рингга кўтарилади

Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд оқшомида рингга кўтарилади

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд кардида жанг қилади.

Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади.

“Тайёргарликлар юқори даражада. 3 август куни жангни кўрасизлар. Исроил ва Кроуфорднинг кардида. Яқин кунларда рақибим ким бўлишини айтаман”, — дейди Ғиёсов.

Шаҳрам сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Август ойида бўлиб ўтадиган турнирнинг марказий жангида Исроил Мадримов ўзига тегишли WBA камарини P4P рейтинги пешқадами Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!