Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда яна 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда яна 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Бу ҳақда Фаластин асирлари уюшмаси ва Фаластин озодлик ташкилотининг Фаластин асирлари ишлари бўйича қўмитасининг қўшма баёнотида айтилади.

Бу билан 2023 йил 7-октабрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қўлга олинган фаластинликлар сони 9450 нафарга етди.

Сўнгги ҳибсга олишлар Наблус, Ал-Халил (Хеврон), Тулкерим ва Қуддус шаҳарларида ўтказилган рейдлар чоғида амалга оширилган.

Баёнотга кўра, рейдлар чоғида ҳарбийлар қўлга олинган фаластинликлар ва уларнинг оилаларига нисбатан зўравонлик ишлатган, уйларига зарар етказган ва тўғридан-тўғри ўқ узган.

2023 йилнинг 7-октабр куни Исроил армияси Ғазо секторида агрессияни бошлаганидан бери Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва ҳужумлар сони ортиб бормоқда.

Босқин остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 2023 йил 7-октабрдан бери Фаластин ерларини ўзлаштирган Исроил ҳарбийлари ва исроилликларнинг ҳужумлари натижасида 553 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!