Yandex Gо хизмати Урганч ва Хивада ҳам иш бошлади

Yandex Gо хизмати Урганч ва Хивада ҳам иш бошлади

“Yandex Го” хизмати Урганч ва Хивада иш бошлади. Бу ҳақда компания матбоут хизмати хабар бермоқда.

Фойдаланувчилар борадиган манзилини киритиш ва тегишли тарифни танлаш орқали мобил илова орқали осонгина такси брон қилишлари мумкин.

Иловада автомобилнинг етиб келиш вақти, ҳайдовчи ва автомобил модели ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

“Бой маданий меросга эга, сайёҳлар оқими кўп бўлган Хива шаҳрида тарихий жойларни кўриш истагида бўлганлар учун мазкур хизмат орқали саёҳатлар қулай бўлади. Муҳим транспорт маркази бўлган ва аэропорт жойлашган Урганчда Yandex Го сизга шаҳар бўйлаб қулай ва тез ҳаракатланиш имконини беради. Бундан ташқари, хизматнинг ишга туширилиши транспорт инфратузилмасини яхшилайди ва минтақанинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди”, — дейди “Yandex Тахи"нинг МДҲ мамлакатларида ривожланиш бўйича директори Кирилл Свинсов.

Йўловчилар саёҳатлар учун нақд пулда ёки иловага боғланган карта ёрдамида тўлаши мумкин. Хива ва Урганчга саёҳатнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади

“Yandex Го” Ўзбекистонда 2018-йил апрель ойида ишга туширилган. Хизмат Тошкент, Термиз, Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Марғилон, Нукус ва Қаршида фаолият юритмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!