Ҳиндистон Марказий Осиё билан қуруқлик орқали савдо қилмоқчи

Ҳиндистон Марказий Осиё билан қуруқлик орқали савдо қилмоқчи

БРИКСнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича конференциясида иштирок этган Ҳиндистон парламенти аъзоси Викрмажит Сингх Саҳнейнинг айтишича, Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун қуруқликдаги йўналишларни яратиш шошилинч зарур.

У БРИКСга аъзо мамлакатларда қишлоқ хўжалиги кооперативларини яратиш ва Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган қуруқлик йўлларидан фойдаланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бусиз фермерлар меҳнати учун адолатли ҳақ ололмайди.

Анжуманда БРИКС мамлакатлари қишлоқ хўжалиги соҳасида янада интеграция ва яқин ҳамкорлик қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Россиянинг дон биржасини ташкил этиш таклифи ҳам қўллаб-қувватланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!