Саудия Арабистони парламенти делегацияси юртимизга келди

Саудия Арабистони парламенти делегацияси юртимизга келди

Бугун, 30-июн куни Саудия Арабистони Шўро Кенгаши “Саудия — Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги парламент делегацияси мамлакатимизга ташриф билан келди. Меҳмонларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев кутиб олди.

Ташриф давомида Саудия Арабистони парламенти делегациясининг Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан учрашувлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳрининг тарихий ва меъморий обидаларига ташрифи режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!