Узоқ муддатли садоқатнинг кафолати: НАТО Украинага янги қўшма ҳарбий ёрдам миссиясини таклиф қилади

Узоқ муддатли садоқатнинг кафолати: НАТО Украинага янги қўшма ҳарбий ёрдам миссиясини таклиф қилади

НАТО Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда Украинага барча ҳарбий ёрдамни бошқариш учун янги штаб таклиф қилади. Бу альянснинг Украина хавфсизлигига узоқ муддатли садоқатининг кафолати ва Киевнинг келажакдаги аъзолигига «кўприк» сифатида қаралмоқда, деди The New York Times газетасига бир қанча юқори мартабали амалдорлар.

Украина президенти Владимир Зеленский ва баъзи Марказий Европа давлатлари 9—11 июль кунлари бўлиб ўтадиган саммитда НАТО Киевга аъзолик бўйича музокараларни таклиф қилишига умид қилмоқда. Бунинг ўрнига альянс Германияда узоқ муддатда барча турдаги ёрдамни мувофиқлаштириш учун миссия ташкил этилишини эълон қилади, деди НАТО ва АҚШнинг юқори мартабали расмийлари.

Нашрга кўра, бу қадам Киев иттифоқчилари учун ҳам, Ғарб давлатлари урушни қўллаб-қувватлашдан чарчашини кутаётган Москва учун ҳам «кучли сигнал» сифатида кўрилмоқда. Махсус миссия яратиш ғояси Америка президенти Жо Байден маъмуриятига тегишли. Шу йўл билан альянс Киевга тўлиқ аъзолик ўрнига муҳим нарсани таклиф қилмоқчи.

Янги миссия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатувчи давлатлар коалицияси билан бирлашади. Энди ташаббус Украина ҳарбийларини иттифоқчи давлатларда ўқитиш, хавфсизлик бўйича икки томонлама шартномалар имзолаш ва жиҳозларни жўнатиш ишларини назорат қилади. Миссия АҚШнинг Висбадендаги ҳарбий объектида жойлашган бўлиб, уни НАТО ва АҚШнинг Европадаги олий қўмондони генерал Кристофер Каволига бўйсунадиган америкалик генерал бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!