“Самимий меҳмондўстлик учун миннатдорман” — Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

“Самимий меҳмондўстлик учун миннатдорман” — Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Telegram тармоғи асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини мухлислари билан бўлишди. Дуровнинг фикрлари ва сафар давомида олган суратлари Ду Ровеъс Channel Telegram каналига жойланган. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Павел Дуров Ўзбекистон аҳолисининг қарийб учдан икки қисми Telegramъдан фойдаланишини маълум қилган. Айни пайтда бу тармоқ бутун бошли иқтисодиёт тизимларининг бир қисмига айланиб улгурганини айтиб, мамнуният билдирган.“Ўзбекистон Telegramъни ниҳоятда яхши кўради: мамлакатнинг 37 миллион аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи Telegramъга аъзо, уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир бизнес тармоғида Telegram боти ёки канали мавжуд). Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистонга севгимизни изҳор қиламиз”, — деган Telegram асосчиси.

“Ўзбекистонга сафарим чоғида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди,” — дея ўз ҳайратини изҳор қилган Дуров.

Ижтимоий тармоқ магнати ўз хотираларида Ўзбекистоннинг самимий инсонлари билан кўришганини, илиқ кутиб олинганини келтирган. Ўзбекистон пойтахтига йил якунига қадар яна бир бор келиши мумкинлигига ишора қилган.

“Мен жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби қайноқ инсонларни учратдим. Мен самимий қабул қилганларидан мамнунман ва йил охирида қуёшли Тошкентга келиб кўпроқ вақт ўтказишга умид қиламан”, — деб фикрларини якунлаган Дуров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!