Венгриядаги йирик фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Венгриядаги йирик фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Эгис" фармацевтика компанияси бош директори ўринбосари, тижорат директори Чаба Потс билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Учрашувда "Эгис" ("Эгис Пҳармаcеутиcалс ПЛC") компанияси Ўзбекистон билан дори воситалари савдоси соҳасида анча фаол ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон бозори стратегик аҳамиятга эга экани, мамлакатдаги иштирокини ошириш компаниянинг устувор йўналиши ҳисобланади.

Венгрия вакили корхона тармоғидан дори воситаларининг айрим турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдорлик, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар ва фармацевтика соҳаси талабалари учун компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларида иш тажрибасини ўрганиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мутахассислар алмашинуви, ўзбекистонлик мутахассислар учун амалиёт дастурини ташкил этиш ҳамда соҳага оид Ўзбекистон делегациясининг ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!