Россия ҳусийларга ёрдам бериш ниятидами?

Россия ҳусийларга ёрдам бериш ниятидами?

Россия Эроннинг «қаршилик ўқи» деб аталувчи қўллаб-қувватлашни ошириш, жумладан ҳусийларни кемага қарши ракеталар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Middle East Eye ёзади.

«Агар Исроил Ливанга ҳужум қилса, Ҳизбуллоҳга ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун Эроннинг Россия билан ҳарбий алоқаларини янада чуқурлаштириши мумкин», - дейди Марказий разведка бошқармасининг Яқин Шарқ собиқ таҳлилчиси Уилям Ашер. У, шунингдек, Россия аллақачон ҳутийларга ёрдам бериш имкониятини кўриб чиқаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Газетанинг ёзишича, хусийларни қурол билан таъминлаш Ҳизбуллоҳга тўғридан-тўғри ёрдам беришдан кўра сезгирроқ, чунки Россия нефтга бой Форс кўрфази давлатларини ўз томонига тортишга ҳаракат қилмоқда.

Нашр келтирган Америка разведкаси маълумотларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Путиннинг ҳутийларга ракета етказиб беришини олдини олиш учун аралашган. Бу борадаги музокаралар Путиннинг декабрь ойидаги Саудия Арабистони ва БААга ташрифидан сўнг, томонлар минтақадаги «кучланишни юмшатиш»га келишиб олгани айтилмоқда.

Россиянинг АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши курашиш мақсадини кўзлаган «Эрон қаршилик ўқи» аъзоларидан бирини қурол билан таъминлашга бўлган ҳар қандай уриниши бурилиш нуқтаси бўлади, деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!