Паралимпия ўйинларининг қанча чиптаси сотилди?

Паралимпия ўйинларининг қанча чиптаси сотилди?

Париж-2024 ташкилий қўмитаси Франция пойтахтида 28 август-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинлари учун мўлжалланган чипталарнинг нечтаси харид қилингани тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Ҳозиргача 2.8 миллион чиптадан бир миллионга яқини сотиб бўлинган. Афсуски, ўйинлар бошланишига юз кунча қолганда Паралимпиада томошабинлари учун ажратилган чипталарнинг фақат учдан бири сотиб олингани хавотирли ҳолат эканлиги таъкидланган.

Шу боис ташкилий қўмита ва франциялик спортчилар “Фақат сени соғиндим” акцияси доирасида чипта сотувини тезлаштириш учун ижтимоий мурожаат кампаниясини бошлади.

Чипта нархи 25 евродан паст баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!