Ноқонуний маҳсулотлар йўқ қилинди

Ноқонуний маҳсулотлар йўқ қилинди

Навоий вилояти божхона бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бўлими ҳамда Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги қарорига кўра, тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалар ҳамда 1,2 миллиард сўмлик сохта пуллар тегишли тартибда ёқиб юборилди.

Йўқ қилиш тадбирлари бевосита кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!