Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Вазирлик, Милий Олимпия қўмитаси, федерация раҳбарлари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хабар берганимиздек, Бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Shuhrat” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Абдулла Арипов ўз нутқида Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида айтиб ўтди. Унга кўра, Олимпиада чемпионлари 200 000, кумуш медал соҳиблари 100 000, бронза медал совриндорлари эса 50 000 долларга эга бўладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!