Тошкент вилоятида 20 сотих ерни 40 минг долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида 20 сотих ерни 40 минг долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Қайд этилишича, департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда У.М. исмли шахс фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, унга “Навбаҳор” қўрғони ҳудудидан 20 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 40 минг доллар эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда беш гектар ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга уринган опа-ука қўлга олинган эди.

Апрель бошларида эса Навоийда 80 гектар ерни 1 миллиард сўмга сотишга уринган шахслар ушлангани,

Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!