Қозоғистон қайчили роботни патентлади

Қозоғистон қайчили роботни патентлади

Қозоғистонда деҳқончиликка кўмаклашувчи сунъий интеллектга эга қайчили робот патентланди. У дала ишларида кўчатлар орасидаги бегона ўтларни “юлиш” - йўқ қилиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Адлия вазирлигининг расмий вакили Талгат Уали патентланган технология ҳақида маълумот берди.

“Сунъий интеллект ўсимлик ҳамда бегона ўтларнинг турини ва уларнинг жойлашувини аниқлайди. Ўткирланган ва сунъий интеллект томонидан бошқариладиган қайчилари ёрдамида робот барча бегона ўтларнинг илдизларини кесиш орқали уларни йўқ қилади. Ҳимоя зонасида жойлашган ўсимликлар эса кесилмай қолади”, — деди Уали.

Қозоғистон қайчили роботни патентлади

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!