7 октабрдан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари натижасида 8572 талаба ҳалок бўлди

7 октабрдан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари натижасида 8572 талаба ҳалок бўлди

2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида Исроил ҳужумлари натижасида 8572 нафар талаба, босиб олинган Ғарбий Соҳилда яна 100 нафар фаластинлик талаба ҳалок бўлди.

Бу ҳақда WАFА агентлиги Фаластин таълим вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, бу вақт ичида Ғазода 14 089 нафар, Ғарбий Соҳилда эса 494 нафар талаба жароҳат олган.

Бундан ташқари, Ғарбий Соҳилда 349 нафар талаба Исроил кучлари томонидан қўлга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октабрдан бери Фаластин анклавида ва Ғарбий Соҳилда 497 нафар ўқитувчи ва мактаб раҳбари ҳалок бўлган, яна 3402 нафари яраланган.

Исроил кучлари босиб олинган Фаластин ерларида камида 109 нафар ўқитувчи ва раҳбарни ҳибсга олди.

Ғазо секторида 353 та давлат мактаби, университет ва университет бинолари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигига тегишли 65 мактаб Исроил томонидан ўққа тутилди, улардан 93 таси бутунлай вайрон бўлди. 139 таси эса жиддий зарар кўрган.

Бундан ташқари, Ғарбий Соҳилдаги 57 та мактаб ҳужумга учраган ва вайрон қилинган, Ғазо секторидаги 133 та давлат мактаби турар жой сифатида фойдаланилмоқда.

Ғазо секторидаги 620 мингдан ортиқ талаба Исроил ҳужумлари бошланган 7 октабрдан бери таълимдан маҳрум бўлган, уларнинг аксарияти оғир соғлик шароитида, травма ва психологик муаммолардан азият чекмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октабрдан бери уюштирган ҳужумларида 37,9 минг фаластинлик, жумладан, камида 15,694 нафар бола ва 10,279 нафар аёл ҳалок бўлган, яна 86,060 нафар фаластинлик жароҳат олган.

Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 7-октабрдан бери Исроил ҳарбийлари ва Фаластин ерларини ўзлаштирган исроилликларнинг ҳужумлари оқибатида 556 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!