Саудия Арабистони расмийлари 1 июль куни мамлакат шарқида 7 та йирик нефть ва газ конлари топилганини эълон қилган. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги баёнотига асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.
Янги конлар Шарқий вилоят ёки Бўш квартал деб аталган ҳудудда аниқланган. Ушбу кимсасиз ҳудуд Яман, Уммон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари билан чегарада жойлашган.
Саудия Арабистони энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Саудий захиралар мамлакатнинг энг йирик нефть магнати — Aramco томонидан топилганини айтган. Топилган манбаларнинг иккитаси ноанъанавий нефть конлари, битта енгил араб нефть депоти, иккита табиий газ кони ва иккита табиий газ резервуаридан иборат экани эълон қилинган.
Aramco тез фурсатда конларни ишга тушириш учун молиялаш дастури ишлаб чиқиши хабар берилган. Конларнинг сиғими ва захирасини аниқлаш учун Бўш кварталга тадқиқотчилар гуруҳи жўнатилган.
Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони жаҳонда мавжуд нефть захираларининг 17 фоизига эгалик қилади.
Ушбу миқдор мамлакатни захиралар бўйича дунёдаги энг йирик иккинчи қазиб олувчига айлантирган.
Мамлакат 2023 йилда 121 миллиард долларлик нефть экспорт қилган. 2022 йилда эса бу қиймай 161 миллиард долларга тенг бўлган.
Нефть ва газни қайта ишлаш саноати мамлакат иқтисодиётининг алоҳида тармоғини ташкил этади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.