Қидирувдаги шахс Россия Федерациясидан қайтгач, бувиси уйига яширинган

Қидирувдаги шахс Россия Федерациясидан қайтгач, бувиси уйига яширинган

Бюро органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида барча қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суднинг 08.04.2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.А.дан ундирувчи Г.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжатида алимент тўловлари ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган бўлса-да, қарздор яшаш уйидан чиқиб кетиб, тўловларни вақтида тўламаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қарздор 11 йил Россия Федерациясида бўлиб, қайтиб келгач, Ғиждувон туманида бувисининг яшаш хонадонида яшириниб юрган. Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирда қарздор топилиб, тегишли чора кўриш учун давлат ижрочисига топширилган.

Қарздор отанинг алимент тўловларидан бўлган қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 01.06.2024 йил ҳолатида 130,6 млн. сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда, қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!