Тошкент кўчаларининг бирида эркак жасади топилди

Тошкент кўчаларининг бирида эркак жасади топилди

Тошкент шаҳрида кўчаларнинг бирида эркак жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 июль куни соат 06:03 ларда Тошкент шаҳар ИИББ 102 махсус рақами орқали тушган хабарга кўра, Бектемир тумани, “Бектемир” маҳалласи, Олтинтопган кўчаси, 4-уй қаршисида газон устида номаълум эркак кишининг жасади қонга беланган ҳолда ётган.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи ва туман раҳбарлари етиб борган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад Самарқанд шаҳрида доимий рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган фуқарога тегишли экани аниқланган.

Дастлабки хулосага кўра, мурданинг иккала қўлининг билак қисмларида, бўйин қисмида ҳамда чап оёғи сон қисмида кесилган жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан-жароҳатларни ўзига ўзи етказган бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмаслиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган. Воқеа жойида олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад ётган жойдан 1 дона лезвия қон доғлари билан топилиб, расмийлаштириб олинган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича воқеа содир этилган жойи ва атрофидаги видеокузатув мосламалари ўрганиб чиқилди. Оқ рангли Nexia ҳайдовчиси (киракаш), 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча Бектемир туманида яшовчи фуқаро билан олиб борилган суҳбат давомида, ҳақиқатан ҳам, марҳум спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳамда ўз жонига қасд қилмоқчи эканини айтгани, сўнг ўзига ўзи лезвияда тан жароҳати етказгани, автомашина қон бўлгани сабабли тушириб юборганини маълум қилди.

Марҳум тўғрисида унинг яқин алоқалари, яшаш манзили ва фаолият турини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!