Бухорода қарийб 10 йилдан бери алимент тўламай яширин юрган эркак бувисининг уйидан топилди

Бухорода қарийб 10 йилдан бери алимент тўламай яширин юрган эркак бувисининг уйидан топилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қарийб 10 йилдан бери алимент тўламай яширин юрган эркак бувисининг уйидан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суднинг 2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.А.дан ундирувчи Г.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжатида алимент тўловлари ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган бўлса-да, қарздор яшаш уйидан чиқиб кетиб, тўловларни вақтида тўламагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарздор 11 йил Россияда бўлиб, қайтиб келгач Ғиждувон туманида бувисининг хонадонида яшириниб юрган.

Бошқарманинг қидирув шўбаси томонидан олиб борилган тадбирда қарздор топилиб, тегишли чора кўриш учун давлат ижрочисига топширилган. Қарздор отанинг алимент тўловларидан бўлган қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 2024 йил ҳолатида 130,6 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!