Толибон Афғонистоннинг «ваъдасини» олқишлади

Толибон Афғонистоннинг «ваъдасини» олқишлади

Толибон Афғонистоннинг банк ва иқтисодий секторларидаги чекловларни бекор қилиш ҳақидаги АҚШ (ва бир қатор бошқа мамлакатлар) «ваъдасини» олқишлади.

«Бугунги учрашув жуда яхши ўтмоқда. Аксарият давлатлар Афғонистоннинг хусусий секторини қўллаб-қувватлашини билдирган. Банк ва иқтисодий фаолиятга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ваъда берилди», - деди Афғонистон ҳукумати сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича бўлиб ўтаётган учрашувлар кунларида айтилди.

«Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси маъқуллашга лойиқ», - дея қўшимча қилди Мужоҳид.

✍️ Бу БМТнинг учинчи шундай йиғилиши ва Толибоннинг ўзлари иштирок этаётган бир қатор учрашувларнинг биринчисидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!