Ғазодаги операция якуний босқичга кирди - Нетаняху

Ғазодаги операция якуний босқичга кирди - Нетаняху

Бу ҳақда Исроил бош вазири душанба куни минтақа жанубида жанг қилаётган 143-ҳудудий дивизион «Шуалей Ҳа-Эш» (Ғазо дивизияси) қўмондонлари ва аскарлари билан мулоқотдан сўнг гапирди.

Бенямин Нетаняху Қуддусдаги Миллий хавфсизлик коллежида курсантлар учун ўтказилган зиёфат чоғида «Биз ҲАМАС террорчи армиясини йўқ қилиш босқичи якунига яқинлашмоқдамиз», деди. «Биз уларнинг қолдиқлари билан курашишда давом этамиз.»

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳ шаҳридаги операцияда «жуда муҳим тараққиёт» кузатилган. Ҳужум Хамаснинг сўнгги йирик жанговар кучларини йўқ қилишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!