"Instagram" шахсий хабарлардаги ҳақоратлар учун умрбод блок жорий қилади

"Instagram" шахсий хабарлардаги ҳақоратлар учун умрбод блок жорий қилади

Instagram ижтимоий тармоғи шахсий хабарлари нафрат қўзғатиши аниқланган фойдаланувчиларни умрбод блоклайди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ блогида хабар берилмоқда.

«Шунингдек, биз хабар алмашишдаги чекловларга амал қилмаган ва фақатгина ҳақоратли хабарларни юбориш учун яратилган аккаунтларни ўчириб ташлаймиз», дейилади хабарда.

Ушбу янгилик Буюк Британиядаги вазият билан боғлиқ. Ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг футболчилар Instagram тармоғида ирқчилик ҳақоратига дучор бўлган.

Маълумот учун, Instagram ижтимоий тармоғи коронавирус ҳақидаги ёлғон баёнотлари туфайли AҚШ президенти Жон Кеннедининг жияни Роберт Кеннедининг аккаунтини ўчириб ташлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!