Индонезияда мусулмонларга криптопвалюта тақиқланди

Индонезияда мусулмонларга криптопвалюта тақиқланди

Индонезия Уламолар кенгаши криптовалютани ҳаром деб эълон қилди. Кенгашга кўра, криптовалюта савдоси жаҳд-жадал ва ҳаяжон билан алоқадор бўлиб, шариатга мос келмайди.

Фатво комиссияси раиси Асрорун Ниам Шолеҳнинг айтишича, криптовалюта шариатга тўғри келса ва ҳақиқий фойдаси исботлансагина, у билан савдо қилиш мумкин бўлади.

Уламолар кенгаши қарори қонуний кучга эга эмас, бироқ кенгаш шариат талабларига риоя этилишини назорат қилади ва кўплаб давлат идораларига, жумладан, Марказий банк ва Молия вазирлигига маслаҳатлар беради.

Индонезия Марказий банки 2018 йилда криптовалюта қонуний тўлов воситаси эмаслигини айтган, бироқ 2019 йилнинг февралида товар сифатида биткоинлар ва криптовалюта савдосига рухсат берганди.

Independent нашрининг ёзишича, Индонезияда 4,45 миллионга яқин киши криптовалюта билан шуғулланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!