Ғузор туманида 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Ғузор туманида 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Ғузор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.D.” МЧЖ раҳбари Х. чорвачиликни ривожлантириш йўналишида банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит ҳисобига хориждан олиб келинган 33 бош наслли чорва молларини кўпайтириш чораларини кўрмасдан, балки чорва молларини сотувидан тушган маблағни ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    GulyaT
    Узлаштиради, томоркани сотади, укишга киритаман деб алдаб пулини олади