Футбол бўйича Осиё кубоги: 1/8 финалга йўлланма олган жамоалар маълум бўлди

Футбол бўйича Осиё кубоги: 1/8 финалга йўлланма олган жамоалар маълум бўлди

Қатарда давом этаётган футбол бўйича Осиё кубогининг 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлди.

Мусобақанинг қайд этилган босқичида ҳар бир гуруҳдан биринчи икки ўрин ва учинчи ўрин ўртасида энг яхши натижани қайд этган тўртта жамоа ўзаро баҳс олиб боради.

Улар орасида Австралия, Тожикистон, Ироқ, Қатар, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Япония, Эрон, Сурия, Жанубий Корея, Таиланд, Фаластин, Иордания, БАА, Индонезия терма жамоалари бор.

1/8 финал баҳслари 28-31 январь кунлари бўлиб ўтади.

Танловнинг қайд этилган босқичида жамоалар қуйидаги жуфтликларни туздилар:

Австралия - Индонезия

Тожикистон - БАА

Ироқ - Иордания

Қатар - Фаластин

Ўзбекистон — Таиланд

Саудия Арабистони - Жанубий Корея

Баҳрайн - Япония

Эрон - Сурия.

Бу йил ҳам Европа чемпионати (14 июнь-14 июль), Америка кубоги (20 июнь-14-июль) ўйинлари байроқ кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!