Эстония бош вазири Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари бўлади

Эстония бош вазири Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари бўлади

Европа Иттифоқи етакчилари Брюсселдаги саммитда иттифоқнинг келаси беш йилга етакчиликка номзодларини тасдиқлади.

Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раиси бўлиб қолади, Португалиянинг собиқ бош вазири Антонио Коста Европа кенгаши раҳбари лавозимини эгаллайди, Эстония бош вазири Кая Каллас эса Жосеп Боррел ўрнига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили бўлади.

Калласнинг айтишича, унинг тайинланиши «геосиёсий кескинлик давридаги катта масъулият».

«Европадаги уруш, қўшниларда [Европа Иттифоқи билан] ва бутун дунёда кучайиб бораётган беқарорлик Европа ташқи сиёсатининг асосий муаммолари», - деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!