Доҳада БМТнинг афғон инқирози бўйича анжумани бўлиб ўтди, унда Толибон гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди — Associated Press

Доҳада БМТнинг афғон инқирози бўйича анжумани бўлиб ўтди, унда Толибон гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди — Associated Press

Қайд этилишича, ташкилотчилар ушбу тадбирга аёлларни таклиф қилмасликка рози бўлгач, Толибон ўз делегациясини юборган.

Толибоннинг расмий вакили халқаро ҳамжамиятни "оғир кунларда афғон халқини ташлаб кетмасликка, Афғонистонни қайта тиклаш ва иқтисодий мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга" чақирди. Бу Толибон делегацияси Доҳада БМТ шафелигидаги конференцияда муҳокама қилган масалалардан бири эди.

Ушбу тадбир БМТнинг Афғонистон инқирози бўйича Доҳада ўтказилган учинчи конференцияси бўлди. Толибон аввалги икки тадбирга таклиф этилмаган эди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, улар иштирок этиш учун "қабул қилиб бўлмайдиган шартлар"ни илгари сурган.

Хусусан, Толибон Афғонистон фуқаролик жамияти вакилларини музокаралардан четлаштиришни талаб қилган. Бу шарт бажарилди, бироқ тадбир ташкилотчилари 2 июл куни афғон ҳуқуқ фаоллари билан алоҳида учрашув ўтказишларини билдиришган.

Шунингдек, БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Роза Отунбоева аёлларнинг конференцияда иштирок этишдан четлаштирилгани ҳақида гапирар экан, мамлакатда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича талаблар вакиллар билан албатта муҳокама қилинишига ишонтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!