Пойтахт божхоначилари салкам 3 млрд сўмлик матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга уринишларни фош қилишди

Пойтахт божхоначилари салкам 3 млрд сўмлик матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга уринишларни фош қилишди

Божхона тўловдаридан тақдим қилинаётган имтиёзлар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун назарда тутилган. Аммо, бу бошқа турдаги товарларни ҳам айни шу имтиёз асосида олиб кириш имконини бермайди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари республикамизга йирик миқдордаги тўқимачилик матоларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишларнинг олдини олишди.

“Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида вниқланган дастлабки ҳолатда пойтахтимиздаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган 106 минг м.кв. ўлчамдаги матолар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу товарларга тегишли кодлар қаранг-ки, божхона юк декларациясида нотўғри қайд этилгани аниқланди. Шу тариқа қиймати 2 млрд 128 млн сўмлик матоларни имтиёз асосида яъни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

Мазкур постда аниқланган худди шундай яна бир ҳолатда ҳам божхона юк декларациясида товар кодини нотўғри таснифлаш орқали қиймати 784 млн сўмлик салкам 13 тонна матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт божхоначилари жорий йилда аниқланган 4,4 мингдан зиёд божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 141 млрд. сўмдан ошиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!