Тошкент туманида вақтинча сақлаш учун топширилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Тошкент туманида вақтинча сақлаш учун топширилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Р.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, “B.R.” МЧЖга вақтинча сақлаш учун топширилган жами 4 015 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ушбу МЧЖни норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар томонидан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!