Эчкемарни ўлдирган болалар табиатга 34 млн сўм зарар келтирди

Эчкемарни ўлдирган болалар табиатга 34 млн сўм зарар келтирди

Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик болаларнинг эчкемарни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Озод» маҳалласи ҳудудида икки нафар вояга этмаган шахс, мол боқиб юрган вақтда содир этилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, болалар шу йилнинг 26 июнь куни маҳалла ҳудудидаги адирликда чорва молларини боқиб юрган вақтида бўз эчкемар молларга ташланган вақтда болалар уни ўлдирган.

Мазкур ҳолатни содир этган фуқаролар ҳали балоғат ёшига етмаганлиги сабабли ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Бундан ташқари бўз эчкемарни нобуд қилгани учун ҳайвонот дунёсига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649 сонли қарори иловасига асосан ҳисобланганда 34 миллион сўмни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!