Фарғонада қарздор машинаси хатланмаслиги учун давлат рақамини алмаштириб, яшириниб юргани аниқланди

Фарғонада қарздор машинаси хатланмаслиги учун давлат рақамини алмаштириб, яшириниб юргани аниқланди

Унга кўра, Фарғона шаҳрида яшовчи М.М.нинг Kia Sorento русумли автомашинасини 443 млн сўм кредит қарздорлигининг эвазига гаров мулки сифатида хатлаш юзасидан суд қарори МИБ Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари давомида қарздор огоҳлантирилиб, муддат берилган.

Бироқ фуқаро қарзини тўламаслик мақсадида автомашинасига тегишли бўлган давлат рақамини бошқа давлат рақамига алмаштириб, яшириниб юрган. МИБ Фарғона шаҳар бўлими томонидан қидирувга берилган автомашина Фарғона шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган вақтида ходимлар билан ҳамкорликда тўхтатилган.

Жарима майдонига олиб келингач, ўз автомашинасига тақиб олган давлат рақами бегона шахснинг юк автомашинасига тегишли экани маълум бўлди.

Ҳаракати давомидаги қоидабузарликларини яшириш учун атайлаб уларни кўринмас ҳолга келтирган ва, шунингдек, уни бошқа рақамга алмаштирган шахслар яна ўн баравардан ортиқ жарима билан жавоб беришига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!