Исроил 30 йил ичида Фаластин ҳудудининг энг катта қисмини ўғирлади

Исроил 30 йил ичида Фаластин ҳудудининг энг катта қисмини ўғирлади

Исроил расмийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар майдонни яҳудий давлатига тегишли ерлар деб эълон қилди. Бу ҳақда аҳоли пунктлари фаолиятини кузатувчи Шалом Ахшав инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатди, деб ёзади «ТАСС». Қайд этилишича, бу сўнгги 30 йил ичида Тел-Авив томонидан бир вақтнинг ўзида давлат ҳудуди сифатида эълон қилинган энг йирик зонадир.

Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар ерни эълон қилиш тўғрисидаги қарор Исроил ҳукумати томонидан 25 июнь куни қабул қилинган, бироқ бу ҳақда фақат 3 июль куни расман эълон қилинган эди.

Аввалроқ Шалом Аҳшав Ғарбий Соҳилдаги Исроил фуқаролик маъмуриятининг режалаштириш кенгаши 3 ва 4 июль кунлари йиғилиб, яҳудий аҳоли пунктларида 6 мингга яқин уй-жой қуриш режаларини тасдиқлаши ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!