Ғазода сулҳ бўйича музокаралар олдинга силжиди

Ғазода сулҳ бўйича музокаралар олдинга силжиди

Ҳамас воситачилар Қатар ва Миср орқали Исроилга янгиланган сулҳ таклифини етказди. Axios порталига кўра, Тел-Авив олинган жавобни «конструктив» деб баҳолаган. Бу узоқ кутилган сулҳ битимига олиб келиши мумкин бўлган батафсил музокаралар учун эшикни очади.

Хамаснинг жавоби 3 июль куни Исроилга етказилди, шундан сўнг Тел-Авив музокара гуруҳи дарҳол уни ўрганишга киришди. Нашрнинг ёзишича, бу жавоб ХАМАС томонидан 12 июнь куни юборилган дастлабки жавобдан анча яхши бўлган.

Исроиллик Axios манбаларидан бири «муҳим ютуқларга эришилди, бироқ муҳим қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ҳали кўп йўл борлигини» таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!