Ироқ гуруҳлари Исроил ва АҚШ билан уруш бошланган тақдирда Ливанни қўллаб-қувватлашга тайёр

Ироқ гуруҳлари Исроил ва АҚШ билан уруш бошланган тақдирда Ливанни қўллаб-қувватлашга тайёр

Ироқ гуруҳлари Исроил ва Қўшма Штатлар билан уруш бошланган тақдирда Ливанни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини эълон қилишди.

Ироқдаги «Исломий қаршилик» деб аталмиш гуруҳнинг дала қўмондони Ливанда кенг кўламли уруш бўлса, минтақада янада кенгайиш бўлишини айтди.

Аноним қолишни истаган манбанинг AFPга айтишича, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳ аллақачон Ливанга эксперт ва маслаҳатчиларни юборган.

Ироқ сиёсатшуноси Али Ал-Байдар Исроил ва Ливан Ҳизбуллоҳи ўртасидаги йирик уруш Ливан чегараларидан ташқарига чиқиши мумкин деган фикрга қўшилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!