Президент Эрдоған Си билан ҳозирги урушларни муҳокама қилди

Президент Эрдоған Си билан ҳозирги урушларни муҳокама қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг 24-саммитида иштирок этиш учун борган Қозоғистон пойтахти Остонада Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Учрашувда Туркия ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Украина ва Россия ўртасидаги уруш, Исроилнинг Фаластиндаги тажовузи, шунингдек, глобал ва минтақавий воқеалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Президент Эрдоған Туркиянинг Хитой билан барча соҳаларда алоқаларини яхшилашга қаратилган қадамлар давом этишини айтди. Бу ҳар икки давлатга ҳам манфаат келтиришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!