Қатар Россияга 13 миллиард доллар сармоя киритди

Қатар Россияга 13 миллиард доллар сармоя киритди

Қатарнинг Россия иқтисодиётига киритган сармояси 13 миллиард долларга етди, деди амир Тамим бин Ҳамад ал-Тани. Монарх Остонада ШҲТ саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

«Қатарнинг Россия иқтисодиёти ва Россия лойиҳаларига киритган сармоялари ҳажми қарийб 13 миллиард долларни ташкил этади. Бу кўрсаткични янада ошириш ниятидамиз. Кеча биз сиз билан Россия иқтисодиётига сармоя киритиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашдик», — дея амир сўзларини келтирган РИА Новости.

Шу фонда Россиянинг Қатардаги элчиси Дмитрий Догадкиннинг айтишича, амирликнинг ШҲТдаги мулоқот бўйича ҳамкори мақоми мамлакатнинг халқаро воситачилик ролини, масъулиятли ўйинчиси ва дунё тинчлиги тарафдори эканлигини таъкидлайди. Элчи Қатарнинг Украина ва Россия ўртасидаги алмашинув битимларига қўшган ҳиссасини қайд этди ва Украинадаги урушга «мувозанатли ёндашув»ни олқишлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!